2 377
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз ишлаган ходимларга прописка берилади
Бундан буён Тошкент шаҳри ва вилоятидаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз ишлаган мутахассислар мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни имзолаган фармонда шундай белгиланган.
Яъни, Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси тушунтиришича, фуқаро пойтахтда ёки Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилса, мактаб директорининг; поликлиникада ишласа, поликлиника мудирининг маълумотномаси билан пропискага кириши мумкин.
Бунда асосий шарт шуки, фуқаро битта ташкилотда ишлаган даври беш йилдан кам бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой сотиб олмаган фуқаролар нотариусга иши тушганда, нотариал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш вақтида нотариусларнинг улардан прописка талаб қилиши бекор қилинади.
Шу билан бирга, илгари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга эга бўлган фуқаролар қайтиб келганда, улар ушбу ҳудудларда ҳеч қандай қўшимча шартларсиз қайта доимий рўйхатга олиниши мумкин бўлади.
Фармон билан Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда тегишли қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш белгиланган.
Бундан олдин, мазкур фармон билан Тошкентдан уй олиш учун прописка сўралмаслиги, ишдан бўшаган ходимнинг пропискаси «куймаслиги» белгилангани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди