09:25 / 30.04.2020
2 580

Бош прокуратура жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар бўйича статистикани очиқлади

Бош прокуратура жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар бўйича статистикани очиқлади
Фото: Рамиз Бахтияров
Жорий йилнинг 3 ойи давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 4 нафари вилоят ва 111 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабарида айтилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 21 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 7 нафари фирибгарлик, 6 нафари мансаб сохтакорлиги, 3 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 1 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ва 27 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 51,3 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 18,3 млрд. сўми ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар бўйича статистикани очиқлади