
Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “CHELAK PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти маъсулияти чекланган жамиятидан 5 млрд. 187 млн. 901 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган ва Мажбурий и жро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Амалга оширилган ижро тадбирлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига банд солинган, унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади идораларга сўров хатлари юборилган, жамият раҳбарлари ва мутассади ходимлари билан тушунтириш ва профилактик тадбирлар ўтказилган.
Бунинг маҳсулида, ижро тадбирлари натижасида қарздор “CHELAK PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти томонидан 1 млрд. 27 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлаб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар