20:23 / 04.05.2020
3 323

Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлган

Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлган
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирлар жадаллаштирилмоқда. ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳудуддаги қабристонлар, канализация тизимлари, сув тозалаш иншоотлари чуқур ўрганилган. Шу билан бир қаторда мазкур объектларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, санитария-эпидемиология ҳамда фаровонликни таъминлаш мақсадида, аллақачон қуриган турар жойларда дезинфекция ишлари бошлаб юборилган. Айни вақтда Оқолтин туманидаги Аҳиллик қишлоғи, ўша вилоятнинг Қўрғонтепа ва Сардоба қишлоқлари ва Мирзаобод туманидаги Балиқчилик қишлоғи қайта ишланиши таъкидланган.

Зарарланган ҳудудларда тўпланган 70 та уй ҳайвонининг санитария қоидаларига мувофиқ кўмилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Шунингдек, ёнғин ўчириш машиналари ва мотопомпалар билан тошқин сувларини тортиб олиш ишлари давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳудудларни тўпланган қолдиқлардан тозалаш тадбирларини олиб бормоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Бундан ташқари, мутасадди хизматлар томонидан эвакусия қилинган жойларда аҳоли ўртасида ёнғинлар ва бошқа тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Маълумот учун, содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан ФВВда call-марказ фаолияти йўлга қўйилган эди. Айни вақтгача ишонч телефонига 5 609 қўнғироқ келиб тушган. Шулардан 4861 нафар фуқаро фавқулодда вазият оқибатлари бўйича маълумотлар сўраб, мурожаат этган. Уларнинг 287 нафари озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар масаласида ёрдам сўраган. Мурожаатчилардан 199 нафари кўнгилли қутқарувчи сифатида фавқулодда вазият ўчоғига бориш истагини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлган