Ўзганинг мулкини ўзлаштириш қимматга тушди

Ўзганинг мулкини ўзлаштириш жиноятини содир этган фуқаро С.А.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Оқолтин туман судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳукмига асосан 103 миллион 700 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Мазкур суд ҳукми ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлимига юклатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида жарима пули белгиланган ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг мулклари хатланди.
Кўрилган чоралар натижасида қарздордан 103 миллион 700 минг сўм жарима ҳамда 5 миллион 185 минг сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилди.
Шу тариқа, ижро ҳужжати белгиланган тартибда ижро қилиниб, тамомланди.































Изоҳлар 0
…