14:04 / 05.05.2020
3 229

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи қурбон бўлди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи қурбон бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 4 май куни соат 21:20ларда Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Халқ банки” рўпарасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1989 й.т. А.С. “Ласетти” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳаракатда бўлмаган “Йўл қурилиш унитар” корхонасига тегишли бўлган асфальт ётқизиш машинасига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.С. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси, 1986 й.т. А.П. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи қурбон бўлди