11:13 / 12.05.2020
2 607

Ёшлар парламенти ташкил этилади

Ёшлар парламенти ташкил этилади
2020 йилнинг 11 май куни парламент қуйи палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ёшлар парламентининг асосий йўналишлари ҳамда вазифалари нималарда намоён бўлиши хусусида тўхталиб ўтди.

Ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш, ушбу жараёнда кечадиган янги ва устувор йўналишларни белгилашда ёшларнинг фаоллигини ошириш, алалоқибат ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш ва уларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш Ёшлар парламентини ташкил этишдан кўзланган мақсад экани айтиб ўтилди.

Тадбир давомида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича тақдимот ўтказилди. Унга кўра, Ёшлар парламентининг аъзолари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ҳар бир шаҳар ва туманлардан бир нафардан икки йил муддатга сайланади, ўз логотипи, аъзоларининг кўкрак нишонлари ҳамда белгиланган шаклдаги гувоҳномаларига эга бўлади.

Шу билан бирга, Ёшлар парламентини ташкил этишда хорижий давлатлар тажрибаларидан унумли фойдаланган ҳолда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёшлар парламенти ташкил этилади