
Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳовлисида кўкнор гиёҳванд моддасини етиштирган отахонга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2020 йил 14 май куни ўтказилган «Қорадори—2020» тадбирида мазкур қилмиши ошкор бўлган отахоннинг «Бўстон» маҳалласидаги хонадони кўздан кечирилганда 14 туп гиёҳванд ўсимлиги етиштирилаётгани маълум бўлган.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ
Қашқадарё ИИБнинг ёзишича, отахон кўкнор ўсимлигини нима мақсадда етиштирганига ҳозирча ойдинлик киритмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар