Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қўйилди.
Ҳужжат лойиҳаси Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олиши учун имконият ва шароитларни яратиш таклиф қилмоқда.
Шу мақсадда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали:
- умумий ўрта таълим олиши учун жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасаларида;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида;
- олий таълим олиши учун иловага мувофиқ олий таълим муассасаларидамахсус ўқув гуруҳлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳага кўра, махсус ўқув гуруҳида таълим олувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмайди ва олий таълим муассасаларининг белгиланган умумий қабул квоталари сонига ҳам кирмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ташкилий-штат тузилмасига Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг таълимни ташкил этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш ва Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 8 штат бирлигидан иборат Таълимни ташкил этиш бошқармаси ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атворини баҳолашда, жазосини енгилроқ жазога алмаштиришда, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишда уларнинг таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга виждонан муносабатда бўлганлигини алоҳида эътиборга олинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради