date
views 2 107

Тадбиркорлар ўртасидаги сўровномалар орқали ҳокимлар фаолиятига баҳо берилмоқда

Тадбиркорлар ўртасидаги сўровномалар орқали ҳокимлар фаолиятига баҳо берилмоқда
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселекторда президент тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси айрим ҳудуд раҳбарларининг фаолиятига баҳо беришга асос бўлганини маълум қилди.

«Ўтказилган сўровларда энг кўп эътирозлар Бўстонлиқ, Муборак, Яккабоғ, Тўрткўл, Сўх, Марҳамат туманлари ҳамда Оҳангарон шаҳри тадбиркорларидан билдирилган.

Мана, ҳозир йиғилишда тегишли барча масъул раҳбарлар ўтирибди. Улар бир ҳафта ичида юқорида келтирилган туманларнинг ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ бошлиқларини ишдан олиш бўйича таклиф беришади. Агар йўқ, уларнинг масъулиятини бўйнимга оламан, бир ой ичида вазиятни ўнглайди, деб кафолат берса, уларни олиб қоламиз. Бўлмаса, ишламайди
», деди президент.

Бундан аввалроқ тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилгани, президент барча ҳокимларни огоҳлантиргани хабар қилинганди.

Йиғилишда тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилган.
Маълумот учун, бугун Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Яккабоғ туманларида ҳокимлар ўзгартирилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар ўртасидаги сўровномалар орқали ҳокимлар фаолиятига баҳо берилмоқда