date
views 2 875

Хонадонида 130 туп “кўкнори” парвариш қилаётган шахснинг қилмиши фош этилди

Хонадонида 130 туп “кўкнори” парвариш қилаётган шахснинг қилмиши фош этилди
Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида аҳолининг томорқа майдонларидан оқилона фойдаланиш масаласига муҳим эътибор қаратилмоқда. Аммо, мўмай даромад орттириш илинжидаги айрим шахслар ҳам борки улар ўз томорқаларидан қинғир мақсадларда фойдаланишга уринишмоқда.

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда “Қора дори – 2020” тезкор тадбири доирасида гиёҳвандлик воситаларининг етиштирилиши билан боғлиқ жиноятни фош этишди.

Вилоятнинг Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, ушбу шахс ўз хонадонида 130 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди. “Ҳар ким экканини ўради”, - дея бежиз айтилмас экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Ф.Каримов
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадонида 130 туп “кўкнори” парвариш қилаётган шахснинг қилмиши фош этилди