19:30 / 27.05.2020
2 890

Тошкент шаҳри «қизил ҳудуд»га айланиши мумкин

Тошкент шаҳри «қизил ҳудуд»га айланиши мумкин
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Нега беморлар қолмаган вилоятлар ҳалигача қизил ҳудудга киритилгану, Тошкентда касалланганлар сони кўплигига қарамай, сариқ ҳудуд деб эълон қилинган?
— Касалланиш бўйича статистика ҳар куни ўзгариб туради.

Ҳудудда ўтказилган полимераза-занжир реакцияли таҳлиллар сони, янги аниқланган касаллик ва тузалган беморлар сони ўзгаришига қараб ҳудудлар «ранги» ўзгариши мумкин.

— Тошкент шаҳрида касаллик аниқланиши ортса шаҳар «қизил ҳудуд»га айланиши мумкинми?
— Ҳа, агар карантин чоралари юмшатилганини тўғри тушунмасдан, бепарволикка йўл қўйилса ва шу ҳудудда касалланиш кўпайса «қизил ҳудуд»га ўтказилиб, карантин чоралари кучайтирилади.

— Вирус аниқланган «Ипотека банк» ходими касалликни қаерда юқтирган?
— Бу борада эпидемиологик суриштирувлар олиб борилмоқда. У билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар қоидага кўра 14 кунлик карантинга олинган.

— Фаолиятини тиклаган корхона ва ташкилотлар янги санитария норма ва қоидаларига кўра СЭС билан шартнома тузиши мажбурийми? Дезинфекция ишларини мустақил амалга оширса бўлмайдими?
— Дезинфекциянинг бир неча турлари мавжуд. Ҳар қандай бино тўлиқ эпидемиологик осойишталик хизмати ходимлари томонидан дезинфекция қилинади.

Узоқ вақт танаффус қилган корхона ва ташкилот биноси СЭС ходимлари томонидан дезинфекцияланиши мақсадга мувофиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри «қизил ҳудуд»га айланиши мумкин