18:00 / 01.06.2020
4 184

ИИВ Чилонзорда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берган ҳолат бўйича маълумот берди

ИИВ Чилонзорда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берган ҳолат бўйича маълумот берди
Фото: Видеодан кадр
ИИВ ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётгани бўйича тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 1 июнь эрталаб соат тахминан 04:30ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги “Тошкент” савдо мажмуаси ва “Дўстлик” буюм бозорлари ташқарисида вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилган.

ИИВ ахборот хизмати маълумотида айтилишича, шу вақтда бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ Чилонзорда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берган ҳолат бўйича маълумот берди