
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 8 соатда Ўзбекистонда яна 121 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Эндиликда Ўзбекистонда инфекциядан зарарланиш ҳолатлари сони 4300дан ошди.
«2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун ҳозирча 208та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва бу кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткичдир.
Шунингдек, 62 нафар бемор соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 3330 нафарга етди. Шифохоналарда 955 нафар бемор даволанмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар