Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
11 июнь куни Олтиариқ туманида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасидан Nexia-3 русумли машинани миниб қочган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, 33 ёшли С.К. Олтиариқ тумани ИИБга қўнғироқ қилиб, «Шарқ» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасига соат 14:00 ларда ўзига тегишли Nexia-3 машинасини қолдириб кетгани, бироқ соат 15:30 да қайтиб келганида машинани топа олмаганини билдирган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида С.К.га тегишли Nexia-3 Фарғона шаҳар «Ал-Хоразмий» МФЙ ҳудудидан топилиб, автомашинани 38 ёшли О.Ф. олиб қочганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми («Транспорт воситасини олиб қочиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида О.Ф. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди