
Саъдулла Бобоқулов.
Жорий йилнинг 10 апрель куни Халқ депутатлари Ғузор тумани кенгаши йиғилишида туман ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.
Ўшанда «фидойи хизматлари учун вилоят ҳокими С.Бобоқуловга раҳмат айтиб, саломатлигини тиклаб тез орада сафимизга қайтишига тилак билдиргани» айтилганди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, узоқ муддатли муолажадан сўнг, саломатлиги тикланган Саъдулла Бобоқулов вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, С.Бобоқулов туман ҳокимлигидан кетишидан аввалроқ Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақанов билан телефон мулоқоти сабаб жамоатчилик эътиборига тушганди.
Саъдулла БобоқуловҒузор туманиҚашқадарё вилоятиСудя билан МожаросВилоят Архив ИшиФидойи Хизматлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар