10:07 / 22.06.2020
1 889

Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 1 сентябргача узайтирилди

Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 1 сентябргача узайтирилди
Карантин эълон қилинганидан кейин кўпчиликда электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари текширувдан қандай ўтказилиши юзасидан саволлар туғилди.

Масалага ойдинлик киритиш ва аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида Республика инқирозга қарши курашиш комиссияси (Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони билан ташкил этилган) томонидан навбатдаги баённома тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.

Ҳужжатга мувофиқ мазкур даврда кун тартибида турган асосий масалалар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳамда коммунал хизматлар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш ҳисобланади.

Шу боисдан Давлат хизматлари марказлари орқали олинган табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини текшириш учун аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий объектларнинг табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ учун қарздорлиги юзасидан судга даъволар бериш, шунингдек уларни тармоқдан ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 1 сентябргача узайтирилди