10:00 / 23.06.2020
1 940

Солиқ низолари қандай ҳал этилмоқда?

Солиқ низолари қандай ҳал этилмоқда?
Солиқ тўловчи ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлиги ва очиқлиги айрим низоларнинг олдини олиш баробарида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Шу мақсадда давлат солиқ хизмати органларида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, солиқ тўловчиларининг қонуний талабларини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилгани давлат солиқ Давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Жумладан Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридан рўйхатдан ўтган “NURAFSHON SHAXAR DEXQON BOZORI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхонада давлат солиқ органлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан хужжатли текширув ўтказилган. Ўтказилган текширувда натижасида аниқланган 623,2 миллион сўм камомад суммасига нисбатан, Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 20 фоиз миқдорида 124,6 миллион сўм молиявий жарима қўлланилган. Ўз навбатида солиқ органларининг ушбу қароридан норози бўлган корхона вакиллари юқори турувчи давлат солиқ хизматига мурожаат йўллаган.

Мурожаат Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш” бўлими ҳамда ишчи гуруҳи томонидан холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида кўриб чиқилди. Натижада давлат солиқ органлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан хужжатли текширув юзасидан қўшимча хисобланган 124,6 миллион сўм молиявий жарима нотўғри ҳисобланганлиги аниқланди.

Мазкур низони кўриб чиқиш жараёнига холисона ёндашув натижасида жамиятга қўшимча хисобланган 124,6 миллион сўм молиявий жарима нотўғри хисобланган деб топилди ва жамятга муқаддам “Солиққа оид хуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғриси”даги Қарорига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ деб топилди ҳамда ўзгартириш киритилиши таъминланди.

Таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат солиқ хизмати органларида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўйича янги тузилма ташкил этилди.

Эндиликда солиқ тўловчи ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфатлари поймол этилганда давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят тарзидаги мурожаатни ёзма ёки электрон шаклда йўллаши мумкин.

Шикоят 15 кундан 30 кунгача бўлган даврда ўлиқ текшириб чиқилади ва натижаси бўйича солиқ тўловчига жавоб йўлланади.

Шикоятни кўриб чиқиш жараёнида мурожаат қилган шахснинг иштироки талаб этилмайди ҳамда ҳеч қандай молиявий сарф-харажат сўралмайди. Бу эса солиқ тўловчининг вақти ва пули тежалишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ низолари қандай ҳал этилмоқда?