12:25 / 25.06.2020
2 155

Тошкентда ички ишлар ходимлари аҳолига ниқоб тарқатишмоқда (фото)

Тошкентда ички ишлар ходимлари аҳолига ниқоб тарқатишмоқда (фото)
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ташаббуси билан ҳар пайшанба ташкил этиладиган профилактика куни тадбирлари доирасида аҳолига бепул ниқоб тарқатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 25 июнь куни аҳолига тарқатиш учун 30 мингдан ортиқ тиббий ниқоб тайёрлаб қўйилган.
Маълум қилишларича, бугунги профилактика кунида ниқоб тақмаган фуқаролар жаримага тортилмайди, фақат тушунтириши ишлари олиб борилиб, уларга ички ишлар органлари ходимлари томонидан ниқоб тақдим этилади.

«Ҳаммани биргаликда карантин қоидаларига риоя қилишга чақирайлик. Вирусни биргаликда енгамиз!», — дейилади хабарда.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ички ишлар ходимлари аҳолига ниқоб тарқатишмоқда (фото)