14:30 / 26.06.2020
2 496

Дин уламолари Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашди (фото)

Дин уламолари Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашди (фото)
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафарини давом эттирмоқда.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Қирғизистон Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, маърифий суҳбатлар ўтказди. Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, муборак динимизда қўшничилик ришталарига алоҳида эътибор берилгани ҳамда қўшнига яхшилик қилиш ҳақида кўплаб тавсиялар келгани ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида баён қилди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Учрашувда сўзга чиққан мутасаддилар ва маҳаллий аҳоли ўзбек ва қирғиз замини азалдан бир тану бир жон экани, бугунги яхши қўшничилик муносабатлари, албатта давом этиши, келажак авлод ҳам аҳилликда, тотувликда, яхши қўшничилик муносабатларини сақлаган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришини таъкидлади.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
«Қалбдан чиққан самимий сўзлар маҳаллий аҳолининг кайфиятини кўтарди, руҳий қувват берди, ўзаро қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга катта асос бўлади» - дейилади идора хабарида.
Шунингдек, мулоқот якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этди.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дин уламолари Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашди (фото)