18:50 / 28.06.2020
3 678

Олимлар: Коронавирусдан тузалган беморларда бир нечта янги касалликлар пайдо бўлади

Олимлар: Коронавирусдан тузалган беморларда бир нечта янги касалликлар пайдо бўлади
Америкалик олимлар коронавирусдан тузалган беморнинг саломатлигида бир нечта муаммолар юзага келишини маълум қилди. Ушбу хасталиклар инсонни бир неча йил безовта қилиши мумкин, деб ёзади «Korrespondent.net».

Нафас олиш тизими касалликларидан ташқари коронавирус бир нечта органга зарар етказади, айрим ҳолларда эса фалокатли оқибатларга олиб келади.

«Биз COVID-19’ни шунчаки респиратор вирус деб ўйлагандик. Маълум бўлишича, вирус ошқозоности бези, юрак, жигар, мия ва бошқа органларга таъсир қилар экан», — дейди АҚШдаги илмий-тадқиқот институти директори Эрик Топол.

Олимларнинг қайд этишича, коронавирус қоннинг ивиш хусусиятига таъсир кўрсатиши туфайли инсультга сабаб бўлиши ёки кўпгина органлар тизимига зарар етказиши мумкин.

Вирус, шунингдек, неврологик асоратларни ҳам чақиради. Ушбу асоратлар бош оғриғи, бош айланиши, таъм ва ҳид билиш қобилиятини йўқотишга олиб келади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар: Коронавирусдан тузалган беморларда бир нечта янги касалликлар пайдо бўлади