21:36 / 01.07.2020
3 831

Собиқ фарзанд бўлмайди

Собиқ фарзанд бўлмайди
Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 22.06.2015 йилдаги қарздор А.А.дан ундирувчи В.А. фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 16.07.2015 йилда келиб тушган. Шу куни давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарор қарздорга юборилган ва алимент пуллари ўз вақтида тўланиши тўғрисида қарздордан мажбуриятнома олинган.

Шунга қарамасдан қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. МИБ Миробод туман бўлими давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида алиментчи отадан 10 млн. сўм миқдорида алимент қарздорлиги ундирилган. Шунинингдек фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 30.05.2016 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор В.Л.ан ундирувчи О.Ш. фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти учун 1/4қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 20.06.2016 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилган. Қарор томонларга юборилган.

Алиментчи ота огоҳлантирилишига қарамасдан алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган. Бўлим томонидан 06.04.2017 йилда қарздорнинг Ўзбекистондан чиқиш хуқуқлари вақтинча чекланган шунингдек, қарздорга нисбатан қидирув элон қилинган. Давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 17.06.2020 йилда қарздорнинг алиментдан бўлган 8.000.000 сўм қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, давлат ижрочиси томонидан ўтказилган хуқуқий тарғиботлар натижасида ундирувчи ва қарздор ўзаро яраштирилди. Қонунинг 40-моддаси 1-қисмига асосан ижро иши юритиш тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ фарзанд бўлмайди