19:35 / 06.07.2020
2 774

МИБ: 111 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди

МИБ: 111 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида кунлик тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувига олинган моддий зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари фикримиз исботидир.

Гап шундаки, жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг жорий йил 10 март кунидаги хукмига кўра судланувчи А.Қосимовдан жабрланувчи И.Хошимова фойдасига 111 млн. сўм моддий зарар ундириб белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

Давлат ижрочиси олиб борилган ижро ҳаракатлардан сўнг қарздор А.Қосимовдан жабрланувчи И.Хошимова фойдасига ижро ҳужжатида кўрсатилган 111 млн. сўм моддий зарар тўлиқ ундириб берилди. Ижро ҳужжати ижроси таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига карантинли вазият сабаб, мурожаатлар “1107” қисқа рақамили ишонч телефони ёки электрон тарзда “mib.uz” расмий сайтидаги “Бюрога мурожаат” рукнининг “Виртуал қабулхона” саҳифаси орқали қабул қилинмоқда. Мурожаатларингиз ўз вақтида ва ишончли тарзда кўриб чиқилиши таъминланади!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: 111 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди