
Фото: «Mitc.uz»
Коронавирус касаллигидан даволанаётганларни тиббий хизмат билан таъминловчи ва улар ҳақида маълумотни ўрганиб турувчи 1105 рақамли call-маркази ташкил этилди.
Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Республикамизда коронавирусга қарши карантин чораларни амалга ошириш доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй шароитида карантинга олинган юртдошларимизни алоҳида тиббий ахборот билан таъминловчи, улар ҳақида маълумотни ўрганиб турувчи 24 соат мобайнида ишлайдиган 1105 рақамли call-маркази ташкил этилди.
Мазкур call-маркази уй ва шифохона шароитида COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй карантинига олинган юртдошларимиз, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларига тезкор ва аниқ ахборот кўмагини бериш ҳамда улар билан ахборот алмашинишга қаратилган.
Абонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар