date
views 2 379

Тошкентда «Ласетти» автомашинаси Бўрижар каналига тушиб кетди (фото)

Тошкентда «Ласетти» автомашинаси Бўрижар каналига тушиб кетди (фото)
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Воқеа бугун, 11 июль куни соат 06:30ларда, Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор ва Сеул кўчалари чорраҳасида рўй берган.
«Ҳайдовчи М.У. (1986 й.т.) «Ласетти» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиб (сабабига аниқлик киритилмоқда), кўприк устидаги темир панжарани бузиб ўтиб, Бўрижар каналига тушиб кетган», – дейилади ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборотида.

Натижада «Ласетти»нинг 34 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.




Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз», – дея таъкидланган ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Ласетти» автомашинаси Бўрижар каналига тушиб кетди (фото)