22:33 / 11.07.2020
2 339

Учтепа туманида 2 тонна этил спиртини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди

Учтепа туманида 2 тонна этил спиртини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди
Тошкент шаҳри Учтепа туманида 2 тонна этил спирти ва 1 тонна хлорни ноқонуний сотаётганлар ушланди, дея хабар беради Бош прокуратура.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Д.» хусусий корхонаси раҳбари М.Н. уч нафар шахс билан олдиндан тил бириктириб, қўлбола усулда антисептик маҳсулоти ишлаб чиқариш учун мўлжалланган 2 тонна этил спирти ҳамда 1 тонна хлорни 57,3 миллион сўмга харидор Х.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тадбирда ушбу спирт ва хлорни «Д.» корхонасидан дезинфекция станциясига олиб кетилаётганлиги ҳақида қалбаки ҳисоб-фактура ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Д.» хусусий корхонаси раҳбари М.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси 2-қисми (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепа туманида 2 тонна этил спиртини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди