10:32 / 17.07.2020
1 655

Ҳужжатларни қалбакилаштирган шахс қамоққа олинди

Ҳужжатларни қалбакилаштирган шахс қамоққа олинди
Тошкент шаҳрида корхона ҳужжатларини қалбакилаштириб, жуда катта миқдорда кредит олган шахсга нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йил сентябрь ойида МЧЖлардан бирининг раҳбари ва муассисларидан бири бўлмиш 43 ёшли Т.Д. бошқа муассисларнинг имзоларини қалбакилаштирган ва банкдан 1,5 миллиард сўм кредит олиш учун ҳужжат тайёрлаган.

«Бу факт асосида Жиноят Кодексининг 228-моддаси 3-қисми бўйича («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») жиноий иш қўзғатилди. Суд Т.Д.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатларни қалбакилаштирган шахс қамоққа олинди