
Президент Шавкат Мирзиёев 17 июль, жума куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишда коронавирусни енгиш учун ҳар ким ўзи, оиласи, фарзандларининг соғлиғи ва тақдири учун аввало ўзи масъул эканини чуқур англаши кераклигини таъкидлади.
- "Ҳар биримиз ўзимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг соғлиғи ва тақдири учун аввало ўзимиз масъул эканимизни чуқур англашимиз лозим. Шу муносабат билан халқ вакиллари бўлган депутатларимиздан, ижодкор зиёлиларимиз, ҳурматли журналистларимиз, маҳалла фаолларидан илтимос қиламан: пандемия даврида ҳар бир одамнинг шахсий масъулияти ҳақидаги тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз керак.
Биз пандемияни қачон енгамиз? Қачонки, ҳар бир одам ўзидаги бепарволикни енгса, ўзи, оиласи ва фарзандлари, бутун халқимиз ҳаётига масъулият билан қарайдиган бўлса. Биз шунга қодирмизми? Албатта, қодирмиз. Ишончим комил, бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этаётган мана шундай ҳиссиёт ва қарашлар ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгига чуқур кириб боради. Биз бу синовдан, албатта, муносиб ўтамиз", - деб айтди Шавкат Мирзиёев.
Президент 15 июль куни Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемияга қарши кураш борасидаги ишларни қаттиқ танқид қилиб, аниқ вазифаларни белгилаган эди. Бу борада кўрилган тезкор чора-тадбирлар бўйича 17 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокими, бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.
Шавкат МирзиёевКоронавирусни ЕнгишПандемия ДавриШахсий МасъулиятВидеоселектор ЙиғилишиТошкент Шаҳри Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар