17:05 / 20.07.2020
2 318

Нурмат Отабеков: “Ҳамма ёппасига текширтираман деса, биз тиббиётимизни таназзулга учратамиз”

Нурмат Отабеков: “Ҳамма ёппасига текширтираман деса, биз тиббиётимизни таназзулга учратамиз”
Фото: Халқаро пресс-клуб
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши кураш ва пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда. Сессияда иштирок этаётган Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков шундай деди:

– Ҳозир биз COVID-19га чалинган кимни аҳволи ўта оғир ҳолатда бўлса, биринчи ўринда ўша инсон таҳлилини амалга оширишимиз керак. Шунақа қарор қабул қилиндики, бундан буён авввало таҳлил натижаларига эмас, беморнинг умумий ҳолатига қаралади. Очиғини айтсам, ҳаммани даволаш имкони бор десак хато бўлади. Бу мураккаб масала. Бугунда тиббиёт тизимидаги 75 минг шифокор, 440 минга яқин ўрта тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишга сафарбар қилинган.

Лекин халқ бу ҳаракатни бошида бўлмаса, жараённи асосий иштирокчисига айланмаса, уларни қўлидан ҳеч нарса келмаслиги мумкин. Чунки бирлик тартиб-қоидаларга амал қилинмаса яхши натижаларга эриша олмаймиз. Айтишим керакки, эпидемиологик жараённи учта бўғини бор: манфаат, юқиш йўли ва юқтириб олувчи шахс. Агар биз қайси бирини “ўйин”дан чиқарсак, касалликни жиловлаш имкониятига эга бўламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: “Ҳамма ёппасига текширтираман деса, биз тиббиётимизни таназзулга учратамиз”