23:57 / 22.07.2020
2 315

Жамғарма фойдасига ярим млрд. сўм бож ундириб берилди

Жамғарма фойдасига ярим млрд. сўм бож ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 28 феврал 2020 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор ”Агро Експорт Пойтахт” МЧЖдан ундирувчи Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фойдасига 502 млн. 027 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 3 апрель куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритиш қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга юборилган.

Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни қопланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 2020 йил 16 июнь куни 502.027 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилган. Ижро ҳужжати "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 41-модда 1-қисмига асосан ижро иши юритиш тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамғарма фойдасига ярим млрд. сўм бож ундириб берилди