Жанубий Корея коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Жанубий Корея коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Жанубий Корея тақдим этган ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи жўнатмаси ортилган Korean Air авиакомпанияси самолёти 22 июль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 15:10 да Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистондаги Жанубий Корея элчихонаси маълумотига кўра, 144 минг дона тиббий ниқобдан иборат инсонпарварлик ёрдамининг биринчи жўнатмаси 2020 йилнинг 10 июль куни етказиб берилган. Ҳозирги кўмак юкида 206 минг дона шу каби тиббий ниқоблар мавжуд.
Жанубий Корея коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонда тарқалишининг дастлабки кунларидан бошлаб Жанубий Корея мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, коронавирус тарқалишининг дастлабки босқичида профессорлар Сой Чже Ук ва Юн Синг Жу маслаҳатчи сифатида Ўзбекистонда бўлиб, маҳаллий мутахассисларга касалликка қарши курашда ёрдам берган. Апрель ойи охирларида Ўзбекистонга қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган диагностика тўпламлари тақдим этилганди.
Жанубий Корея коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди
Фото: «Дунё» ахборот агентлиги
Бундан ташқари, Корея элчихонаси, Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Халқаро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт жамғармаси, Сув корпорацияси, Ер ва уй-жой корпорацияси (LH) ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларга ёрдам кўрсатган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?