Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири 6 ойга ёпилади

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири 6 ойга ёпилади
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир 2-тор кўчасининг 200 метрлик қисми кўприк қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати 6 ой муддатга ёпилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати хабар берган.

«Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади ҳокимлик хабарида.

Бундан аввал, Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди қарийб бир ой муддатга транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилганди.
Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири 6 ойга ёпилади

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар