23:25 / 28.07.2020
3 432

Жиноят учун жазо муқаррар!

Жиноят учун жазо муқаррар!
Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деган мақол бор. Бу мақол бежизга айтилмаган. Ҳалол йўл билан топилган мол-мулк ҳам баракали бўлади, ҳам юрак хотиржам бўлади.

Бироқ ҳалол меҳнат қийин ва машаққатли бўлиб, бунга амал қилмасдан осон йўл билан даромад топишни орзу қилиб, қилмиши жиноят кўчасига етаклашини жуда кеч ангаб етганлар ҳам йўқ эмас.

2020 йил июль ойининг 20 куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди очиқ суд мажлиси судья З.Ибрагимовнинг раислигида судланувчи М.Райимжонов(исм-шариф ўзгартирилган) ва бошқаларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

М.Райимжонов 2019 йил март ойларида Навоий шаҳридан автомашина харид қилиб, пули етмаганлиги сабабли қолган пулини бир йил муддатга бўлиб тўлашга келишади. Ҳеч қаерда ишламаган М.Райимжонов пулларни ўз вақтида тўлай олмайди. Натижада, автомашина эгаси ўз мулкини қайтиб олиб кетади.

Шунда, М.Райимжонов осон йўл билан пул топиб, қарзини узишга бел боғлайди. Таассуфки, бу йўлда унга шерик ҳам тез топилади.
М.Райимжонов 2020 йил 30 май куни соат 2030ларда ўзининг таниши Абдуллаев Миразиз билан бир гуруҳ бўлишиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Нурота тумани “Қизилча” МФЙ Қўшқудуқ қишлоғи ҳудудидаги яйловларда қаровсиз ҳолда ўтлаб юрган, Нурота тумани “Қизилча” МФЙ, Қўшқудуқ қишлоғида яшовчи Облоқулов Сайфиддин Шералиевичга тегишли бўлган ҳар бирининг баҳоси 1.500.000 сўмдан бўлган жами 21.000.000 сўмлик, 14 бош майда шохли молларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишади.

Суд Нурота туман Ёшлар иттифоқи бу иккала ёшларнинг қилмишидан пушаймон эканлигини, бошқа жиноят содир этмаслигига кафиллик берганлигини инобатга олиб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, судланувчиларга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Оқибатки, икки ёшнинг умри завол бўлиб, пешонасига “ўғри” деган тамға босилиб, ота-оналари эса шундай фарзандни ўстирганидан афсуслангани кишини дилини хира қилади.

Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси
З.Ибрагимов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят учун жазо муқаррар!