20:33 / 29.07.2020
4 242

МИБ расмий муносабати: Бюронинг ҳозирги фаолиятига ушбу фотосуратларнинг алоқаси йўқ!

МИБ расмий муносабати: Бюронинг ҳозирги фаолиятига ушбу фотосуратларнинг алоқаси йўқ!
Жорий йилнинг 29 июль куни Ижтимоий тармоқларда “КУН ФОТОСИ: МИБ ходимлари қисқартирилганидан сўнг нима қилмоқда?” деган мазмундаги фото суратли хабар тарқалди.
Фото-хабарда, айрим фуқароларнинг “MIB” ёзуви туширилган ёзги поло-футболкасида қурилиш ишлари билан шуғулланаётганлиги тасвири туширилган.

Ўрганишда, ушбу фуқароларнинг ёлланма ишчи сифатида қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётганлиги, муқаддам ва ҳозирда ҳам Мажбурий ижро бюроси органлари тизимида ишламаслиги аниқланди.

Фотосуратда акс этган хизмат кийими Бюро органлари ташкилий тузилмаси бўйича туман (шаҳар) бўлимлари энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўъбаси) давлат инспекторлари учун белгиланган.

Бироқ, 2019 йил апрель ойидан бошлаб ушбу хизмат кийимлари махсус буйруқ билан бекор қилинган ва фойдаланиш тўхтатилган.
Бюро органларида муқаддам хизмат қилган ходимларда агарда хизмат кийими сақланиб қолган бўлса, ундан фойдаланмаслик ва бошқа шахсларга бермаслиги юзасидан огоҳлантирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ расмий муносабати: Бюронинг ҳозирги фаолиятига ушбу фотосуратларнинг алоқаси йўқ!