19:50 / 04.08.2020
2 819

«Темир дафтар» нима ва у қандай шакллантирилади? Мутахассис жавоб берди

«Темир дафтар» нима ва у қандай шакллантирилади? Мутахассис жавоб берди
«Темир дафтар» ўзи нима? Унга кимлар киритилади? У қандай шакллантирилади? Ушбу саволларга АОКА штабида 3 август куни бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоб берди.

«‘Темир дафтар’ — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати. ‘Темир дафтар’ ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

‘Темир дафтар’ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:
- кам таъминланган;
- ногиронлиги бўлган;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
- якка-ёлғиз кексалар;
- доимий ишсиз фуқаролар;
- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан ‘темир дафтар’идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

‘Темир дафтар’га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзоси 2020 йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади
», – дейди Саодат Боймирзаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Темир дафтар» нима ва у қандай шакллантирилади? Мутахассис жавоб берди