00:13 / 05.08.2020
2 497

«COVID-19» беморлари касаллик даражасига кўра қайси шифохоналарга йўналтирилади?

«COVID-19» беморлари касаллик даражасига кўра қайси шифохоналарга йўналтирилади?
Ушбу саволга ҳам «COVID-19» билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар»нинг олтинчи нашрида жавоб берилди.
Унга кўра, беморда иситма 3 кун давомида 38,5℃ дан юқори бўлмаган, йўтал, мушак оғриғи ҳамда терлаш кузатилган енгил даражадаги беморлар «COVID-19»ни даволашга ихтисослашган тегишли оилавий поликлиникаларга йўналтирилади.

Унга уй шароитида нафас олиш гимнастикаси, керакли дори воситалари ва бошқа муолажалар тавсия этилади.

ССВга кўра, иситмаси 3-5 кун давомида 38,5℃ дан юқори ва юрак уриши дақиқасига 90-100 марта бўлган ўрта оғир даражадаги беморлар бўйича «COVID-19»ни даволашга ихтисослашган оилавий поликлиникаларга мурожаат қилинади ёки улар ҳолатига кўра, яшаш ҳудудидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ётқизилади.

Нафас олиши қийинлашган ёки ўткир нафас етишмовчилик синдроми кузатилган аҳволи оғир даражадаги беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган шифохоналарга ётқизилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «COVID-19» беморлари касаллик даражасига кўра қайси шифохоналарга йўналтирилади?