
Айни кунда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимида 10га яқин хусусий корхоналар йўловчи ташиш билан шуғулланади. Улар томонидан йўналишларга қўйилган автобусларнинг асосий қисми хизмат муддатини ўтаб бўлган транспорт воситалар, деб ёзмоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ана шу жиҳатлар инобатга олиниб, хусусий корхоналар олдига ўз ҳаракат таркибини янгилаш вазифаси қўйилди.
Қайд этилишича, "Автосантранс-сервис" МЧЖ 9та янги автобус харид қилди. Хитойнинг Yutong hongkong limited компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур автобуслар газ ёқилғисида ҳаракатланади. Бу атроф-муҳитга етадиган зарарнинг камайишига олиб келиш билан бирга муқобил ёқилғи турларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, газнинг суюқ ёқилғига нисбатан бир неча баробар арзонлиги корхонанинг иқтисодий самарадорлигига ҳам ижобий таъсир ўтказади.
Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.
Ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.
Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски Isuzu русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Автосантранс-сервис" МЧЖ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги хусусий корхоналардан бири ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар