date
views 4 907

Экологик тоза маҳсулот нима?

Экологик тоза маҳсулот нима?
Экологик тоза маҳсулотнинг илмий синоними органик маҳсулот, деб аталади.

Органик маҳсулотлар дейилганда органик сўзи “чекланган” маъносини англатиб, қўшимча минерал ўғитларсиз, заҳарли химикатларсиз ва бошқа техноген таъсирларсиз маҳсулот етиштириш ёки табиий тоза хомашёлардан олинган, замонавий технологиялар асосида етиштирилган маҳсулотлардир.

Бугунги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш ва унга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.Европа мамлакатларида экологик тоза маҳсулотларга йиллик талабнинг ўсиши Германияда 5–15 фоиз, Дания, Швеция ва Швейцария давлатларида 30–40 фоизга ортган.

Экологик тоза маҳсулот етиштириладиган ерларда аввало 3 йил давомида тозалаш тадбирлари ўтказилиши талаб этилади. Шундан сўнггина ер текширилиб, органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш учун сертификат берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Экологик тоза маҳсулот нима?