20:09 / 07.08.2020
3 516

Тошкентда гўзаллик салонига кетиб, уйига қайтиб келмаган 26 ёшли аёл қидирилмоқда

Тошкентда гўзаллик салонига кетиб, уйига қайтиб келмаган 26 ёшли аёл қидирилмоқда
Фото: «Дарё»
Тошкент шаҳри Олмазор тумани, «Шифокор» маҳалласида яшаган 1994 йилда туғилган Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 26 ёшли аёл 6 август куни тахминан соат 8:30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани Ц мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10:30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда карантин чекловлари 15 августгача узайтирилган. Баъзи вилоятларда карантин чекловлари енгиллаштирилган, бироқ Тошкент шаҳрида ҳозирча сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилган.

Маълум бўлишича, Меҳрибону Искандарова 6 август куни соат 10:40 ларда «Чилонзор» метро бекати яқинидаги гул бозори томонидан автомашинага чиққан вақти кузатув камераларига тушиб қолган. Афсуски, автомашина рақами ва қайси томонга кетганини аниқлаш имкони бўлмаган.

Кузатув камерасидан олинган сурат.
Фото: «Дарё»

Белгилари: бўйи 160 см, кўзи қора, сочи узун ва тўқ жигар ранг.
Эгнидаги кийими: ҳаво ранг кўйлак ва жинси шим, қаймоқ ранг макасима.

«Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва меҳмонлар! Агар сиз Меҳрибону Искандаровани кўрган бўлсангиз ёки унинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-278-58-40 (Чилонзор тумани ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ОИИ ФМБ), +998-90-973-64-68 (қизнинг яқинлари), 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади ИИББ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда гўзаллик салонига кетиб, уйига қайтиб келмаган 26 ёшли аёл қидирилмоқда