
Жорий йилнинг 7 август куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Қарши шахар бўлими бошлиғи У.Элмуродовнинг ИИБ ходими билан суҳбатда хақоратли сўзларни ишлатганлиги тўғрисидаги ведиоёзув жойлаштирилган.
Ўрганишда, МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи У.Элмуродов Қашқадарё вилоятидаги маъмурий биноларнинг бирига борганида, уни ИИБ Қўриқлаш хизмати ходимлари бинога киргизмаганлиги сабабли, ҳақоратли сўзларни ишлатганлиги маълум бўлди.
Мазкур холат юзасидан 07.08.2020 йилда Бюронинг Қарши шахар бўлими бошлиғи У.Элмуродовга нисбатан хизмат текшируви харакатлари тайинланган бўлиб, текширув натижасига кўра айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қатъиятлик билан ҳал этилади.
Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Қашқадарё вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар