
Миллий тадқиқот университети Олий иқтисодиёт мактаби ҳамда Россия Фанлар академиясининг Зелинский номидаги Органик кимё институти олимлари томонидан алкоголизмга қарши курашда фойдаланиладиган дисульфирам препаратининг яна самарадорлиги тасдиқланди.
Гап шундаки, молекуляр моделлаштириш жараёнида дисульфирамнинг коронавирусни келтириб чиқарадиган SARS-CоV-2 вирусига қарши кураша олиши аниқланган.
“Ушбу препарат ковалент ингибитор вазифасини бажаради, шунингдек, глутатион — ҳужайрани эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи ва ундан зарарли моддаларни олиб ташлашга қодир ферментнинг камайишини олдини олади", деб ёзади Федерал янгиликлар агентлиги “Mendeleev Communications” журналига асосланиб. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар