date
views 2 182

МИБ фаолиятидан: ҳужжат келиб тушгач бир неча кун ичида банк фойдасига 1,2 млрд. сўм кредит қарзини ундириб берилди

МИБ фаолиятидан: ҳужжат келиб тушгач бир неча кун ичида банк фойдасига 1,2 млрд. сўм кредит қарзини ундириб берилди
Ўзбекистон туманлараро суди томонидан 20.07.2020 йилда ижро варақасига асосан “Мадад инвест банк” фойдасига жавобгар Ўзбекистон туманидаги “Брус қурилиш транс монтаж” МЧЖдан 3 млрд. 356 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур суд ҳужжати шу куннинг ўзида Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қабул қилинган ижро иши юритувини қўзғатиш ҳақида қарор нусхаси 21.07.2020 йилда қарздор “Брус қурилиш транс монтаж” МЧЖ мансабдор шахсларига тақдим қилиниб, уларга суд ҳужжати ижросини қонунда белгиланган муддатда бажармаганлик ва мажбурий ижро ҳаракатлари амалга ошириш ҳуқуқий оқибатлари, хусусан ижро йиғими миқдорлари ва жамият балансидаги техника воситалари хатланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Буни қарангки, кредитни олишга олиб тўлашга келганда 3-4 ойдан буён “қораси”ни кўрсатмасдан банкдан қочиб яшириниб юрган тадбиркор икки кун ичида, яъни 22.07.2020 йилда 1 млрд. 200 млн. сўм қарздорлиги тўлаб беришига тўғри келди.

Шу билан биргаликда қарздор ва ундирувчи ўртасида медиация келишув битими имзоланиб, тегишли судга тақдим қилинганлиги муносабати билан ундирувчи “Мадад инвест банк” Бюронинг Ўзбекистон туман бўлимига ижрони тўхатиш ҳақида мурожаат қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: ҳужжат келиб тушгач бир неча кун ичида банк фойдасига 1,2 млрд. сўм кредит қарзини ундириб берилди