22:36 / 13.08.2020
1 910

Божхоначилар 1200 дона сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни тўхтатиб қолишди

Божхоначилар 1200 дона сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни тўхтатиб қолишди
Коронавирус пандемияси давом этаётган шу кунларда аҳолининг айрим тиббий буюмларга нисбатан эҳтиёжи ортиб бормоқда.
Мазкур вазиятдан мўмай даромад орттириб қолишга уринаётган айрим шахслар эса сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни яширин равишда пуллаш орқали юртдошларимиз саломатлигини жиддий хавф остига қўйиши мумкин.

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтиослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай уринишлардан бири бартараф этилди.
Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. 12 дона қоғоз қутиларга солинган 1200 дона пульсоксиметрларни сотишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Дорихоналардан ташқарида 120 миллион сўмга реализация қилинаётган мазкур тиббий буюмлар ҳозирда вақтинча сақловга олинди ва ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар 1200 дона сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни тўхтатиб қолишди