11:53 / 19.08.2020
2 503

Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади
Фото: «Ўзбекистон 24»[sup][/sup]
Ўзбекистонда аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда Коронавиурс қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов «Дарё» сайти мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

Эпидемиолог Рустам Икромовнинг маълум қилишича, ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво-томчи орқали юқадиган касалликларнинг кўтарилиши кузатилади.

«Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади, яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларнинг коронавирус билан биргаликда келиши бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин», — деди мутахассис.

Унинг алоҳида таъкидлашича, масаланинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, куз-қиш мавсумига эпидемиологик тайёргарлик чоралари кўрилмоқда: «Албатта, бундан одамлар ваҳимага тушмаслиги керак. Айни кунларда грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)