15:17 / 22.08.2020
2 726

"Коронавирус мутацияга учраши натижасида касаллик ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин"

"Коронавирус мутацияга учраши натижасида касаллик ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин"
Коронавируснинг мутацияга учраши касаллик жараёнининг ўта оғирроқ кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаш даражаси ортишини англатади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Севара Убайдуллаева «Шифобахш» Telegram каналига маълум қилди.

Севара Убайдуллаеванинг айтишича, касаллик ҳозирги ёз мавсумида ультрабинафша нурлари таъсирида енгилроқ даражада кечмоқда.
«Совуқ мавсумда вирус ўта хавфли ва инсон организмига келтирадиган зарар юқори бўлиши олимлар томонидан ўрганиб чиқилди ва бу ўз тасдиғини топиб бормоқда. Йилнинг совуқ даврида ҳақиқатдан ҳам жуда кўп давлатларда ўлим ҳолатлари юқори ва оғир кечаётган бўлса, ёзги даврда енгилроқ кечаётганини ҳамма тан олмоқда», — деди мутахассис.

Штаб аъзосининг алоҳида таъкидлашича, коронавируснинг мутацияга учраши касаллик жараёнининг ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаш даражаси ортишини англатади.

«Енгил даражада кечаётган ўпка касалликлари янада оғирлашиши тахмин қилинмоқда. Мисол учун, ҳозирги кунда касалликни назорат қилиб, 2-3 кунда қандай белгилар пайдо бўлишини билиб туриб, олдиндан даволаш имкониятимиз бўлса, мутациядан кейин бу белгилар касалликнинг бошида эмас, охирида ёки ўрин алмашган ҳолда келиши мумкин. Шунингдек, бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаш эҳтимоли бор. Вирус ҳозирги кунда ўпка, юрак-қон томир касалликлари тизимини жароҳатлаётган бўлса, секин-аста буйрак-қон томирларига таъсир қилиши олимлар томонидан айтилмоқда. Бундан ҳам хавфлиси, бошқа аъзоларга ўтиб бориши билан намоён бўлиши эҳтимолдан холи эмас», — дея қўшимча қилди Убайдуллаева.

Аввалроқ АҚШ бош инфекционисти COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги SARS-CoV-2 коронавируси мутацияга учраган тақдирда янада юқумли бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Коронавирус мутацияга учраши натижасида касаллик ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин"