20:53 / 23.08.2020
4 305

Кузда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун...

Кузда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун...
Фото: «Yandex»
Коронавирус иккинчи тўлқинининг олдини олиш мумкин. Айни вақтда бунинг учун тиббиёт ходимлари ихтиёрида барча воситалар мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стратегик ташаббуслар бўйича раис ўринбосари Раньери Гуэрра «Corriere della Sera» газетасига берган интервьюсида бу ҳақда айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Италияда юқтиришлар сони кўпайиши кузатилмоқда. Бироқ бу ташхислаш яхшиланиши ва кенгайиши билан боғлиқ. Шунга қарамай, оғир беморлар сонини назорат қилиш мумкин.

«Биз буни ўрганиб олдик, афсуски, оғир тажрибадан сўнг», — дея изоҳлади у.

Гуэрранинг фикрича, ўқув йили бошлангандан сўнг янги касалланишлар сони кўпайиши муқаррар. Чунки ўқувчилар орасидаги жисмоний алоқаларни бартараф этишнинг иложи бўлмайди. ЖССТ вакилининг таъкидлашича, шу пайтгача болаларнинг коронавирусни юқтириш даражаси тўлиқ ўрганилмаган. Мисол учун, 10-11 ёшгача бўлган болалар атрофдагиларга касалликни камроқ юқтиради, 12 ёшдан сўнг ўсмирларда инфекцияни юқтириш қобилияти ортади, деган назария мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кузда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун...