
Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш жараёнида солиқ қарзларини ундиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина жорий йил 28 август куни солиқ тўловини кечиктирган қарздорлардан 3,4 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланган.
Бу жисмоний ва юридик шахслар зиммасидаги мавжуд қарздорликни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасидир. Солиқларни ўз вақтида тўламаган шахсларнинг мулклари хатлаб олиняпти.
Жумладан, қарздор “Минора қурилиш экспедицияси” АЖдан 2 млрд. сўм, “Қашқадарё технологик транспорт” ОАЖдан 700 млн. сўм, “Қашқадарё пармалаш ишлари” ОТХдан 700 млн. сўм, жами 3 млрд. 400 млн. сўм кечиктирилган солиқ қарздорлиги ундирилиб, тегишли ҳисоб рақамларга тўлиқ ўтказилган.
Қодир Каримов
МИБ Қарши шаҳар бўлими
бошлиғи ўринбосари
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Қарши шаҳар бўлими
бошлиғи ўринбосари
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар