
Хитой шарқида жойлашган Вэньчжоу шаҳрида бир неча киши тўй учун суратга олиш маросимида ҳалокатга учради. Ҳодиса тасвирлари «Newsflare» сайтига жойлангани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, 2 сентябрь куни қоятошларда суратга тушишни ният қилган келин-куёвни денгиз суви оқизиб кетган. Улар билан бирга тўлқин фотосураткаш ва визажистни ҳам олиб кетган.
Келин билан визажистнинг мурдаси топилган, фотосураткаш эса бедарак кетган. Куёвнинг қисмати ҳақида агентлик ҳозирча хабар бермаяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар