21:23 / 04.09.2020
3 775

Халқ таълими вазирлиги мактабларда вақтинча 6 та фанни ўтмай туришни тавсия қилди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда вақтинча 6 та фанни ўтмай туришни тавсия қилди
Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошидан мактабларда айрим фанларни вақтинчалик ўтилмасликни тавсия қилди.
"Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида, ўқув йили бошида вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмайдиган фанлар қуйидагилар:

- жисмоний тарбия;
- чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;
- мусиқа маданияти;
- тасвирий санъат ва чизмачилик;
- технология;
- тарбия фанлари.
Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилади" - дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ таълими вазирлиги мактабларда вақтинча 6 та фанни ўтмай туришни тавсия қилди