15:29 / 10.09.2020
2 507

Судга мурожаат қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда

Судга мурожаат қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда
Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини бермоқда.

Шу жумладан ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 03.09.2020 йилда имзоланган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб суд мажлиси баённомаларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш, 2021 йил 1 июлдан бошлаб барча иштирокчиларни SMS хабар оқали суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида бепул хабардор қилиш, 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини онлайн тарзда уларнинг илтимосига кўра эса қоғоз шаклида тақдим этиш каби бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйилади, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш; 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятида "Адолат" ахборот тизимлари комплекси жорий этилади.

Бу орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этилади, манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб боради, суд мажлиси иштирокчилари маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юборади.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман судининг
судья ёрдамчиси
Ҳ.Бобоқулов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судга мурожаат қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда